March 26, 2019

Қашқадарё вилоятида "Умид ниҳоллари-2019" спорт мусобақалари...

2019 йил 25 март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Умид ниҳоллари–2019” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган спортнинг волейбол туридан умумий ўрта таълим мактабларининг 5-6, 7-8, 9-11 синф ўқувчилари ўртасида шаҳар финал босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 170 (шундан 70 нафар қизлар) нафар ўқувчилар иштирок этишиб, ғолиб ҳамда совриндор бўлган мактаб жамоалари Қарши шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.