April 27, 2019

Қашқадарёда вазир кубоги мусобақалари қизғин ўтмоқда

2019 йил 27 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабининг сунъий қопламали футбол майдонида 16-17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари доирасида мини футбол спорт туридан Қарши шаҳар ҳудудий босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Қарши шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларидан 160 нафар (шундан 41 нафари қизлар) ўқувчилар иштирок этишди ҳамда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Ўғил болалар                                                  Қиз болалар

1-ўрин. 9-мактаб жамоаси                               1-ўрин. 31-мактаб жамоаси

2-ўрин. 44-мактаб жамоаси                             2-ўрин. 34-мактаб жамоаси

3-ўрин. 12-мактаб жамоаси                             3-ўрин. 32-мактаб жамоаси

Ғолиб, совриндорлар Қарши шаҳар жисмоний трабия ва спорт бўлими томонидан диплом билан тақдирланишди.