Косон туманида волейбол мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 31 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 57-сонли умумтаълим мактабида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда “Спорт ойлиги” муносабати билан, шунингдек, “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб спортнинг волейбол тури бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳамда тумандаги 15, 57, 38, 26, 33-сонли умумтаълим мактаблари жамоаларидан 100 (шундан 42 нафари қизлар) нафарга яқин ёшлар иштирок этишди. Мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида
1-ўринни БЎСМ жамоаси,
2-ўринни 38 мактаб жамоаси
3-ўринни 33 мактаб жамоаси
Қизлар ўртасида
1-ўринни 33 мактаб жамоаси,
2-ўринни 57 мактаб жамоаси,
3-ўринни 26 мактаб жамоаси эгалладилар.
Мусобақа сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.