Косонда ёш бадминтончилар беллашишди

Жорий йилнинг 30 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 57-сонли умумтаълим мактабида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда спортнинг бадминтонтури бўйича “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада БЎСМ тарбияланувчиларидан ташқари тумандаги 15, 57, 83, 71, 95-сонли мактаблардан 75 (шундан 38 нафари қизлар) нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишиб, якунда

Ўсмирлар ўртасида

Бахтиёров Давлат I ўринни,

Пўлатов Диёрбек II ўринни,

Жумаев Бекзод эса III ўринни эгалладилар.

Қизлар ўртасида

Қўйчиева Райхона I ўринни,

Қўзиева Фарзона II ўринни,

Эштимирова Юлдуз эса III ўринни эгалладилар

Мусобака сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан такдирланишди.