April 15, 2019

Эрталаб ишга кетаётиб қизиқ ҳолатни гувоҳи бўлдим...

Эрталаб ишга кетаётиб қизиқ ҳолатни гувоҳи бўлдим, ўзим вилоятимизнинг чекка ҳудудида тураман... шунга қарамай эрта тонгдан маҳалламизда жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбиячи опалару тарбияланаётган жажжи болажонлар иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилаётган экан (ичимдан хурсанд бўлдим). Ундан озгина ўтгач ўзим таълим олган мактабда хам мактаб ўқитувчилар ва ўқувчилари иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилмоқда экан. Авваллари бундай ҳолатларни фақат телевизорларда кўрар эдим. Демак, Қашқадарёда эрталабки бадантарбия машғулотлари, умуман олганда оммавий спорт кенг тарғиб қилиниб, аҳоли орасида онгли равишда оммалашмоқда. Қуйида расмлар орқали сизга бундай бадантарбия машғулотларини ҳавола этамиз: