Касбида ёнғин хавфсизлиги издошлари мусобақаси ўтказилди

2019 йил 1 май куни Қашқадарё вилояти Касби туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда мусобақа ўтказилди. Мусобақада 60 нафардан ортиқ ёшлар 100 метрга югуриш, турникда тортилиш ва 3000 метрга югуриш шартлари бўйича беллашдилар. Мусобақада

1-ўринни 56 мактаб жамоаси

2-ўринни 46 мактаб жамоаси

3-ўринни 13 мактаб жамоалари эгаллашди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.