December 3, 2019

Қашқадарёда “Бош Вазир Кубоги” мусобақаси матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги №01-14/1-1273-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилоятида 2019 йил 2-12 декабрь кунлари вилоятдаги барча бошқарма, ташкилот ҳамда идораларнинг аппарат ходимлари ўртасида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташқари) Футбол (эркаклар) ва Волейбол (аёллар) спорт турлари бўйича “Бош Вазир Кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақага иштирок этиш таклифини билдирган 25 дан зиёд бошқарма, идора ҳамда ташкилотларнинг масъул ходилари иштирокида жорий йилнинг 2 декабрь куни Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Футбол мусобақалари вилоятнинг муҳташам “Насаф” футбол аренаси майдонларида, Волейбол мусобақаси Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда вилоятдаги бошқарма, ташкилот ҳамда идораларнинг 300 дан зиёд аппарат ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.