Яккабоғда бокс бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 16 апрел куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман 2-сонли БЎСМда Буюк саркарда соҳибқирон Амир Темур таваллуди муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича 2002-2003, 2004-2005, 2006-2007, 2008-2009, 2010-2011- йилларда туғилган спортчи-ўқувчилар ўртасида 2-сонли БЎСМ ички биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 60 нафарга яқин спортчи-ўқувчилар иштирок этишиб, мусобақа ғолиблари БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланишди.