Нишонда хам мусобақалар давом этмоқда

2019 йил 11 май куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан спортнинг таэквон-до ВТФ тури бўйича 2000-2001, 2002-2004, 2005-2007, 2008-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 100 нафарга яқин спортчи ёшлар иштирок этишиб, ғолибликни қўлга киритган спортчилар болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.