“Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув ва унга боғлиқ экологик муаммолар масаласи ечимига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Янгиариқлик тадбиркор Қодир оғанинг 4,5 гектар боғи бор. Боғда мевали дарахтларнинг ҳамма турини учратиш мумкин. Бир гектар ерда узумнинг “Ризамат ота” нави экспортга мўлжаллаб парваришланмоқда. Даромад ҳам меҳнатга яраша бўляпти.

Навбаҳор туманининг Кескантерак маҳалласида фаолият кўрсатиб келаётган “Буганбой” фермер хўжалиги тумандаги энг намунали хўжаликлардан бири ҳисобланади.

Қува туманидаги Қорақум маҳалласида яшовчи Муҳторжон Жўраев оиласи томорқачиликдан барака топган оилалардан. Оила аъзолари кўп йиллардан бери мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштиришга алоҳида урғу бериб келади.

Мамлакатимизда кимё саноатини ривожлантириш, тармоқ корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, уларнинг қувватларидан оқилона фойдаланиш ва энергия тежайдиган, экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш, экспортга мўлжалланган, импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарёлик деҳқонлар жорий йилда 72 минг гектардан ошиқ майдонда пахта етиштиришни режа қилишган. Гарчи об-ҳаво ноқулай келиб, ёғингарчилик кўп бўлаётган бўлса-да, фермерлар қулай фурсатдан унумли фойдаланиб, ерга чигит қадамоқда.

Косонсой туманидаги Янги йўл маҳалласида 615 та хонадон бўлиб, уларда 9 минг 300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман ҳокимлиги томонидан томорқалардан унумли фойдаланиш борасида намунали иш ташкил этаётган энг ташкилотчи йиғин раиси, деб таништирилган, Юнусали Насриддинов билан мазкур маҳаллада амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашдик.
Тарихий маълумотларга кўра, XV асрда Шаҳрисабз ҳудудий жиҳатдан унчалик катта бўлмасдан, девор билан ўралган қисми нуқтаи назаридан кичик шаҳарлар тоифасига кирса ҳам, у бу шаҳар сайёҳлар ва замондошларда катта таассурот қолдирган. Хусусан, Испан элчиси Клавихо йирик иншоотлар барпо этилган Кешни “кўпгина уйлар ва боғлар қучоғида” бўлган катта шаҳар деб атайди. Ўрта асрлар манбалари маълумотларига асослансак, қишлоқлар ва қарам мулклар билан қўшиб ҳисоблаганда, Шаҳрисабзнинг шаҳар атрофи ҳудудлари энига уч фарсаҳга тенг келган, яъни энига ва бўйига 20 километрга яқин бўлган.

Мамлакатимизда “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ўзгаришлар одамларнинг давлатга, эртанги кунига ишончини оширди. Чекка-чекка ҳудудлардаги қишлоқ ва овуллар обод бўлмоқда. Бу қишлоқларда аҳоли учун ижтимоий объектлар қурилди. Газ, электр, тоза ичимлик сувига бўлган талаблари қондириляпти. Йигирма-ўттиз йилдан бери таъмирни кўрмаган йўллар, кўчалар асфальт қилиняпти. Қўйингки, қишлоқда чиройли инфратузилма шакллантирилмоқда. Аммо...

Учқўрғон тумани ҳам сўнгги йилларда кўркам қиёфага кирди. Туман марказидан тортиб, чекка қишлоқларда ҳам замонавий турар жойлар, муҳташам бинолар бунёд этилаётир. Туманда тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида маҳаллий маҳсулотлар турлари кўпайиб бормоқда. Бу, албатта, учқўрғонликларнинг турмуши фаровон бўлаётганидан далолатдир.