СУВ ВА АТРОФ-МУҲИТ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
“Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув ва унга боғлиқ экологик муаммолар масаласи ечимига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Сувчи” жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қайта ташкил этилиши, унинг таркиби, сув хўжалиги объектлари тўғрисида умумий маълумотлар берилди. Сув тежайдиган технологияларни қўллаш динамикаси, янги технологияларни қўллаётган ташкилотларга берилаётган имтиёзлар билан ҳам батафсил таништирилди. Шунингдек, ирригация объектлари, сув омборларини ва насос станцияларини реконструкция қилиш ва қуриш, инновацион технологиялардан фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар, сув ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш борасидаги муаммолар ва бошқа экологик масалалар муҳокама қилинди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ