"Инсон ҳуқуқлари-адлия органлари ҳимоясида"
Жорий йилнинг 1-30 июнь кунлари Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан эълон қилинган "Инсон ҳуқуқлари-адлия органлари ҳимоясида" акциясининг дастлабки натижалари юзасидан оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда брифинг ўтказилди.
Брифингда, журналист ва блоггерларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди. Маълумот ўрнида, Акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА АҲОЛИ, ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги ПФ-5978-сон Фармони билан белгиланган, жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши аҳволи фуқароларимиздан адлия бошқармаси томонидан яратилган электрон платформага мурожаат йўллаш йўли билан ўрганилмоқда.
Жорий йилнинг 15 июнь холатига кўра фуқароларимиздан платформа орқали 124 та мурожаатлар қабул қилиниб, шулардан 30 таси қаноатлантирилди, 17 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қолган 77 таси эса ўрганилмоқда. Мисол учун, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ннинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган электрон мурожаатларни қабул қилиш платформасига мурожаат йўллаган.
Ушбу мурожаат Узун туман адлия бўлими томонидан қисқа муддат ичида ўрганиб чиқилиб, Узун туманидаги, "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ш.Ннинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 10 июндаги 6-сонли қарорига кўра, 01.07.2020 йилдан 31.12.2020 йилга қадар фарзандинларига 14 ёшгача нафақа тайинлашини таъминланди.