May 22, 2019

Хўжайли туманида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Спорт саломатлик гарови» шиори остида спорт фестивали ўтказилди.

Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида белгилаб берилган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 3 сонли  мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида суъний қопламали спорт майдонида спорт фестивали ўтказилди. Фестивал давомида   каратэ , бокс, гимнастика спорт турларидан кўринишлар,  велопойга, арқон тортиш  мусобақалари ташкил этилди.