Мўйнак туманида волейбол ҳам стол теннис спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2019 йил 23-апрелдаги 14-14/1-771-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича 2019 йил май ойининг " Спорт ойлиги" деб эълон қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 29 май куни Мўйнак туманида волейбол ҳам стол теннис спорт турлари бўйича умумтаълим ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақалар ўтказилди. Мусобақага жами 133 нафар(шундан 33 нафар қизлар) иштирок этди.  Мусобақа якунида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ғолиб ҳамда совриндор эгаларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.