⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилган.
Маълумки, хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг Ватанимизга келиб ишлаши учун зарур шарт-шароит яратиш, уларга уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизим жорий этилмоқда.
Маълумки, хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг Ватанимизга келиб ишлаши учун зарур шарт-шароит яратиш, уларга уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизим жорий этилмоқда.
Мулоқот Фарғона вилояти Ёшлар ишлари агентлиги фаоллар залида бўлиб ўтмоқда.
Мен Холова Зебинисо Фарходовна Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида истиқомат қиламан. Ёшим 33 да. Отам қурувчи, онам тикувчи, иккиси хам бунёдкор касб эгалари бўлганлиги сабабли, ёшлигимдан бунёд қилишга, йўқдан бор қилишга интилганман. Оилада 1 ўғил 4 қиз фарзандмиз, мен тўртинчи фарзандман, кичиклигимда, чамаси 4-5 ёшларда катта бўлганингда ким бўласан деб сўрашса, “пахта теримчиси” деб жавоб берардим. Балки меҳнаткашлик, ишлашни яхши кўриш бу яратган томонидан берилган инъомдир, билмадим. Аммо боғчада, мактабда, коллежда, институтда ҳам олдинда бўлишга интилиш, топшириқ, ишларни хаммадан олдин бажаришга, бажарганда ҳам ҳеч кимга ўхшамасликка, дид билан, ўзига хос бўлишини хоҳлаганман. Бошқаларни билмадиму, хеч қачон ўзимга мен...
Мен Ражабов Бунёд Баходир ўғли 1996 йил 4 июнда Хива шаҳрида туғилганман. Мутахассислигим бўйича тарихчиман (Жаҳон мамлакатлари тарихи). Иш фаолиятимни умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи сифатида бошлаганман. Бироқ, дунё тарихи ва сиёсий ҳаётига қизиқишим юқори бўлганлиги туфайли, ўз ишимдан кўнглим унча тўлмас эди. Ич ичимдан жонажон Ўзбекистонимни ривожлантиришга ўз ҳиссамни кўпроқ қўшиш ва сидқидилдан хизмат қилиш иштиёқи ўз ҳолимга қўймасди. Лекин доим қандайдир хавотир ва иккиланиш сабаб орзуимни ортга суриб келганман.
12 май куни Сенатнинг Суд-хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг экспертлар гуруҳи томонидан янги таҳрирдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Халқчил янги авлод кадрлар захирасини шакллантириш, истиқболли ёш давлат хизматчиларига республикани жадал ривожлантиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида "Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг 2-мавсуми учун ўрта бўғин бошқарув мутахассислари саралаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 6260-сонли Фармони билан хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг Ватанимизга келиб ишлаши учун зарур шарт-шароит яратиш, уларга уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизим жорий этилмоқда.