Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев ёшларга қаратган эътиборлари қисқа муддатда ўз натижасини беришни бошлади. Янги йилнинг илк кунлариданоқ “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Қашқадарё вилоят Миришкор туман филиали томонидан суньий қопламали мини футбол майдончасининг очилиш маросими ташкиллаштирилди.