ТЕРИ САРАТОНИНИ ДАВОЛАШДА ЯНГИ УСУЛ КАШФ ҚИЛИНДИ

by @salomatlik_saboqlari
ТЕРИ САРАТОНИНИ ДАВОЛАШДА ЯНГИ УСУЛ КАШФ ҚИЛИНДИ

РИА Новостининг маълум қилишича, Австралиянинг Квинсленд университети сайтида эълон қилинган ахборотда ўсимтани қон билан таъминлайдиган ҳужайраларни фалаж қилувчи усул бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан топилгани айтилади. 

Қайд этилишича, ўсимтани қон билан илдиз ҳужайралар таъминлайди. Бу амалга ошмас экан ўсимта ўсишдан тўхтайди. “Агар сиз бу илдиз ҳужайралардан қутулсангиз, қон томирлар шакллана олмайди, ўсимта эса шу важ билан ривожланишдан, бошқа жойларга тарқалишдан тўхтайди” деган профессор Киараш Хосротеграни. 


Яна бир олим Жатин Пателнинг сўзларига кўра, мелономаларнинг теридан тананинг бошқа аъзоларига тарқалиши бемор ҳаёти учун асосий хавф ҳисобланади. “Биламизки, ўсимталар лимфа тугунлари, ўпка каби аъзоларга ҳам тарқалади. “Айни ҳолатларда организм саратон билан зарарланган жойларда қўшимча қон-томирларини етиштириб, худдики ўсимталар учун “токчалар” ҳозирлайди” деган у. 

Квинсленд олимлари навбатдаги тадқиқотларида ана шу “токчалар”ни блоклашни режалаштирган.

January 9, 2019
by @salomatlik_saboqlari