ЖИҒИЛДОН НИМАДАН ҚАЙНАЙДИ?

by @salomatlik_saboqlari
ЖИҒИЛДОН НИМАДАН ҚАЙНАЙДИ?

Оғир ҳазмбўлувчи таом истеъмол қилиниши, меъда суюқлиги аралашган овқат қизилўнгач шиллиқ қаватига таъсир этиши, меъда функциясининг бузилиши, ёмон сув, аччиқ тутун, бадбўй ҳид ва бошқа омиллар жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Қизилўнгачда, айниқса, унинг пастки қисмида ачишиш сезилиши билан содир бўлувчи бундай ҳолат кўпинча меъда ширасида кислота кўпайиб ёки камайиб кетганда, ҳатто умуман бўлмаган ҳолларда кузатилади. Шунингдек, меъда яраси, гастрит, холецистит, диафрагма чурраси ва бошқа бир қатор касалликлар натижасида, ҳомиладорликда, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари киши организмига ёқмаганда ҳам жиғилдон қайнаши юз беради. Бундай пайтда аччиқ, шўр, ёғли, қовурма таомлар истеъмол қилиш ярамайди. Айни ҳолатга барҳам бериш мақсадида турли хил ишқорли дориларни врач билан маслаҳатлашмай, пала-партиш ичиш ҳам зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин.

January 8, 2019
by @salomatlik_saboqlari