March 15

"Шуртан ГКМ" МЧЖда контейнер-цистерналар техник диагностикадан ўтказилмоқда 

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишлаб чиқариладиган суюлтирилган газ ва газ конденсати асосан темир йўл транспорти орқали вагон-цистерналарда истеъмолчиларга етказилади. Ушбу вагон-цистерналарга хизмат кўрсатиш Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида амалга оширилади.

Жумладан, Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида суюлтирилган газларни ташишга мўлжалланган контейнер-цистерналарни навбатдаги ички ва ташқи кўрик, сув билан синов ҳамда техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнда,Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи, Механик таъмирлаш цехи ҳамда Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи ходимлари, Саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати мутахассислари назоратида "Босим остида ишловчи идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари"га амал қилган ҳолда бажаришмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|Website|Telegram|YouTube|