@shavkatjon
6 posts

Шўрчи туман адлия бўлими фуқароларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида эътибор қаратилмоқда

2019 йил декабр ойининг ўтган кунларида, Шўрчи туман адлия бўлимига 100 дан ортиқ фуқаролар шахсий қабулга мурожаат қилишди ва мурожаат давом этмоқда

Адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ҳамкорликда тарғибот жараёни

Жорий йил 30 ноябр куни вилоят адлия бошқармаси ходими Ф.Аллаёров ва туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Сафаровлар Шўрчи тумани Қораариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқаролар билан 39-умумий ўрта таълим мактаби биносида учрашув ўтказилиб, сайлов қонунчилиги бўйича янгиликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилиб, берилган саволларга жавоблар берилди.

Адлия бошқармасининг туман адлия бўлимига ҳуқуқий-амалий ёрдам жараёни

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни вилоят адлия бошқармасидан бириктирилган ходим Ф.Аллаёров томонидан туман адлия бўлими бошлиғи ва бошқа ходимларига туман адлия бўлимининг йил давомида оқсаб келаётган соҳаларни тўлдириш ҳамда иш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор таклиф ва тегишли кўрсатмалар берилмоқда

"Сайлов-2019" сайлов участкаларда тайёргарлик жараёни

Шўрчи туман адлия бўлимига бириктирилган 469-сайлов участкасида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

"Янги Ўзбекистон - янги сайловлар"

Шўрчи туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва бошқа мутассади идора ходимлари уюшган ҳолда жойларга чиқиб, сайлов округ ва участкаларида сиёсий жараёнга тайёргарликлари ўрганилмоқда.

Шўрчи туманида Cайлов тайёргарлик жараёни

Шўрчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 08 ноябрь куни туман тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашига сайловларни ташкил этишга кўмаклашиш, халқаро хорижий-оммавий ахборот воситалари билан ишларни ташкил этиш бўйича Шўрчи туман штабининг халқаро хорижий-оммавий ахборот воситаларининг сайловларда иштирокини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказувчи 82 сонли округ сайлов комиссияси штаби аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир масалалар ҳамда сайлов округлари ва участкаларини жиҳозлашга доир минимал талаблар...