Шўрчи туманида Cайлов тайёргарлик жараёни

Шўрчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 08 ноябрь куни туман тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашига сайловларни ташкил этишга кўмаклашиш, халқаро хорижий-оммавий ахборот воситалари билан ишларни ташкил этиш бўйича Шўрчи туман штабининг халқаро хорижий-оммавий ахборот воситаларининг сайловларда иштирокини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказувчи 82 сонли округ сайлов комиссияси штаби аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир масалалар ҳамда сайлов округлари ва участкаларини жиҳозлашга доир минимал талаблар ижроси борасида адлия бўлими бошлиғи томонидан тегишли тушунтириш берилди.

Ушбу жараён бевосита Ўзбекистон 24 телеканали орқали тасвирга олинди.