"Сайлов-2019" сайлов участкаларда тайёргарлик жараёни

Шўрчи туман адлия бўлимига бириктирилган 469-сайлов участкасида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

сайлов участкасига керакли бўлган баннерлар адлия бўлими томонидан қўшимча равишда таъминлаб берилди.

Бундан ташқари, сайлов участкаси жойлашган мактаб хожатхонаси электр чироқлари йўқлиги ва таъмирталаб бўлганлиги боис, электр сим, 4 та лед лампочка патронлари, оҳак ва бошқа қурилиш материаллари туман адлия бўлими томонидан таъминланди. Шунингдек, ҳужжатларни юритилиши, баннер ва стендлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.