Сиз ҳали ўйлаб кўрмадингизми, нима учун Хитойда ҳозир ўқиш керак?

Хитойда таълим олишнинг устувор томонларини санаб ўтамиз:

1. Юқори сифатли таълим. Анъанавий ва инновацион.

2. Хитой иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, қурилиш, инфратузилма каби жуда кўп йўналишларда жадал ривожланмоқда. Ушбу давлатнинг ривожланиши инсонни лол қолдиради.

3. Кўпчилик халқаро компанияларнинг асосий ишлаб чиқариши Хитойда жойлашган, баъзилари бош офисини ҳам у ерга кўчирган ёки ваколатхоналарини очган.

4. Истиқбол. Хитой тилини билиш қадрланади ва иш ҳақини ошириш билан рағбатлантирилади. Агар Сиз хитой тилини билсангиз халқаро компаниялар сизни ўз ихтиёрлари билан менежерлари сафига қабул қилишади. Шуни унутмаслик керак, хитой тилини билиш деярли барча мамлакатларда юқори баҳоланади.

5. Даромад. Ўзбек учун иш топиш қийинчилик туғдирмайди. Ҳаммасидан ҳам дам олиш саноатидан иш топиш осон – бу сиздан кўп вақт талаб қилмайди, ойига сизга 10-12 млн (тахминан 1500 АҚШ доллар) топиш имкониятини беради, бундан ташқари Сиз дам олиш кунлари Хитойнинг бир неча йирик шаҳарларида бўлишингиз мумкин.

6. Мулоқот. Дўстлар топиш жуда-жуда осон, Хитойда зийрак, самимий, дўстона, қизиқувчан инсонлар кўп.

Энди Хитойда таълим олишнинг асосий устувор йўналишларини чуқурроқ кўриб чиқамиз, Сизларнинг кўпчилингиз ўз саволларингизга жавоб топасиз. Тайёрмисиз?

1.    Хитой университетлари ўз мавқеларини мустаҳкамламоқдалар.

Хитой университетлари тобора ҳурматга сазовор бўлмоқда; сўнгги беш йилда дунё миқёсидаги жаҳон рейтингига кирган университетлар сони ошди.

Times Higher Education’s World University Rankings рейтингига 2011 йилда 6 та хитой университети кирган бўлса, 2015-2016 йилларда бу сон 37 тагача ошди, яъни бу Канада ёки Австралиядан кўп демакдир.


2.   Ҳукумат чет эллик талабаларни жалб этишга катта сармоя киритмоқда.

Молиявий қўллаб-қувватлаш хорижда ўқиш қарорини қабул қилишда муҳим омил ҳисобланади ва Хитой ҳукумати чет эллик талабаларни жалб қилиш учун кенг миқёсли молиявий имкониятларни таклиф этади, жумладан 277 та институтда 40 000 мингдан зиёд стипендия мавжуд.

2017 йилда чет эллик талабаларнинг 40 фоизи ҳукуматдан молиявий ёрдам олди. 2006 йилдан бери стипендиялар сони беш баравар кўпайди.

3. Илм-фанга сарфланадиган харажатлар: дунёдаги етакчи 10 та мамлакат орасида Хитой $451,2 млрд сарфлаб, иккинчи ўринни эгаллайди.

Ялпи ички маҳсулотда (ЯИМ) илм-фанга сарфланган харажат нисбати бўйича Хитой 15-ўринда – 2,12%. 

Битта тадқиқотчига тадқиқот ва ишланмалари учун сарфланган харажатлар бўйича Хитой 8-ўринни эгаллайди - $266,6 минг. 



4.   Бу сизнинг мартабага эришишингиз учун истиқболли.

Хитойнинг билим ва тажрибаси кўплаб соҳаларда тобора қимматбаҳо активларга айланмоқда. 2018 йилда Хитойга 15 миллион хизмат сафари бўлганлигини, халқаро сайёҳлик бўйича 4 - ўриндалигини ҳисобга олганда мамлакатнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан аҳамияти ўсиб бораётганлигини кўриш мумкин.

Хитойда эришилган тажриба ва дунёда машҳурлиги бўйича 3-ўринда турадиган Хитой тилини билишингиз Сизга келажакда иш фаолиятингизда катта мартабалар бериши мумкин.

Макао Университетидачет эллик талаба бўлган Мари Росзел халқаро тажрибаси туфайли Google орқали Япониядан иш топди.

Грасибел Рендон бошқа ҳамкасбларданажралибтуриш учун Хитойдаўқишга қарор қилди. Буни у қуйидагича тушунтиради: менинг танишларим орасида “Хитойда яшаб, омон қолсангиз, сиз ҳар қандай нарсага тайёрсиз” деган мақол бор. Ушбу тажриба инсонга очиқ, мосланувчан бўлишга ёрдам беради, ушбу фазилатлар эса ҳар бир иш берувчига зарур ҳисобланади. Хитойда ўқиш сизларга дунёнинг бу қисмида қандай ишлар юз бераётгани ҳақида фикр беради ва мустақил бўлишингизга ёрдам беради.

5.  Кўп сонли имкониятлар.

Охирги 10 йилларда, аввалгилардан фарқ қилиб, чет эллик меҳмонлар ва талабалар Хитойнинг “ички қисми” маршрутини (йўналишини) танламоқдалар, янада кўпроқ шаҳарларга саёҳат қилмоқдалар. Илгари хорижий талабаларни фақат Шанхай ва Пекинда кўриш мумкин эди. 2006 йилда хорижий талабаларнинг 50 фоизи Пекин ёки Шанхайда ўқиган.


Бугунги кунда Хитойнинг 13 та шаҳрида жами 10 000 дан зиёд хорижий талабалар, 7 та шаҳрида 20 000 дан ортиқ талабалар қабул қилинади. Оммабоп шаҳарлар Хитойнинг жанубидаги Гуандон ва Пекиндан шимолда жойлашган Ляонин шаҳри ҳисобланади.

6.   Хитойда таълим даражаси ёмон эмас, балки Ғарбга қараганда яхшироқдир.

Мамлакат хитойлари 21 аср уларга тегишли эканлигини эълон қилдилар. Шунинг учун улар сафарбар этилганлар, шунинг учун улар фақатгина энг яхши, энг юқори технологияли ва ЭНГ ЗАМОНАВИЙларни олишга ҳаракат қилишади!!! Бу билим, концепция (тушунча), назария, тадқиқот ускуналари, лаборатория жиҳозлари ва бошқаларга ҳам тегишлидир. Сизнинг хизматингизда энг яхши жаҳон кутубхоналари, арзон Интернет ва Сиз ҳар қандай жойдан ҳар қандай портал билан боғланишингиз мумкин.

7. Хитой олий ўқув юртларини бошқалар билан солиштирсак, уларнинг яна бир асосий устунлиги, Сиз хитой тилида бирор сўз билмасдан мамлакатга келиб ўқишга киришингиз мумкин. Ғарбга ўқиш учун кетган таниш ёшларни эсланг! Аввало улар кимлар эди? Энг ақ ллиларми ? Йўқ. Энг бойларми? Йўқ.

Улар фақат хорижий тиллардан бирини билган оддий инсонлар эди. Тил молиявий ва интеллектуал қобилиятга эга кишилар учун асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда баъзи одамлар чет тилини ўргана олмаслигининг бир қанча сабаблари бор. Лекин, юқорида келтирилган чет элда таълим олишнинг барча афзалликлари (алоқа ва ҳаказо) улар учун бир марта ва буюртма шаклида бериб кўрилиши керак. Хитой ҳақиқатдан ҳам демократик шароитларни яратмоқда. Хитойнинг барча етакчи университетларида чет элликлар учун хитой тили кафедралари мавжуд.

8. Оммабоп оқимга қўшилиш имконияти.

Хитой дунё бўйича талабалар ўқийдиган жой сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Сўнгги 10 йил ичида Хитойда чет эллик талабалар сони икки баравар кўпайди. Хитой саёҳат қилиш учун энг оммабоп жой сифатида 4-ўринда ва хорижий талабалар сони бўйича АҚШ ва Буюк Британиядан кейинги 3-ўриндатуради. Охирги 10 йил ичида бу рақам йилига ўртача 10 фоизга ошди ва бу бошқа мамлакатлардаги ўсишдан анча тездир.

Ўн йил муқаддам Хитойнинг барча чет эллик талабаларининг учдан бир қисми Жанубий Кореядан эди. Энди, демографик вазият жуда ҳам турлича бўлиб, 10 та турли давлат мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар биридан келган талабалар хорижий талабаларнинг 3 фоиздан кўпроғини ташкил қилади, Жанубий Кореянинг улуши эса 17 фоизга тушиб кетди.

9.  Айтганча, жиноят ҳақида гаплашсак.

Хитойда деярли у йўқ. У ерда жуда жиддий ва қаттиқ қонунлар бор. Оғир жиноятлар учун омма олдида отишади. Кичик жиноятлар учун қўрқинчли турмалар мавжуд. Хулласхитойликлар қонунга қарши боришмайди. Уларнинг динлари, конфуцийлик асосан қариялар ва давлат учун тер тўкишга асосланган. Максимал даражада олсак, сизни фақат бозорда алдашиши мумкин. Ҳатто шаҳарнинг энг қоронғи кўчаларида ҳам Сиз хавфсиз юришингиз мумкин.

10.   Иқтисодий масалаларга қайтамиз.

Хитойда яшаш нархлари. У Ўзбекистонга нисбатан анча арзон, Ғарбга нисбатан эса қиёслаб бўлмайдиган даражада арзон. Бу нимани англатади?

Ўзбекистонда биз ўрганган имтиёзлар ва яшаш даражасига эга бўлиш учун Хитойда камроқ пул тўлаш керак. Озиқ-овқат бизнинг ўлчовларимиз бўйича бепул, сиз очликдан ҳоҳласангиз ҳам ўлмайсиз. Энди кийим кечаклар, биз ҳаммамиз Хитойнинг арзон истеъмол моллари ҳақида биламиз. Лекин улар бу ерда транспорт харажатлари, божхона тўловлари ва воситачилик туфайли шундай нархда. Хитойда у 4 марта арзонроқ. Сифатичи... Хитойда биринчи ажраладиган нарсангиз бу афсона, хитой кийимларидан бошқа яна бирор кийим борми дунёда. Ҳамма европа брендлари, ҳаттоки Туркия ҳам хитой ишлаб чиқаришидан фойдаланади. Фақат Европада биз брендлар ва этикеткалар учун уч баробар қиммат тўлаймиз. Бу ерда сиз бир хил сифатли ўша нарсани бир неча баравар арзон нархга олишингиз мумкин.

March 23, 2019
by @sir_boy
0
10
Show more