Сирдарё вилояти Гулистон туманида тадбиркорлар учун давлат объектлари ярмаркаси ўтказилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Гулистон туманида тадбиркор ва ишбилармонлар учун илк маротаба “Давлат объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмарка доирасида Президентимизнинг 2018 йил

1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 2 декабрдаги 963-сонли қарори билан Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар берилди.

Хабарларингиз бор, ҳозир барча давлат мулки объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини

“е-ижро аукцион” электрон савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган, тизим инсон аралашувисиз ҳалол рақобатни таъминлаш хусусияти билан ажралиб туради.

Бироқ, ҳамма тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармон фуқаролар ҳам ушбу электрон тизимдан самарали фойдаланишни билмаймиз. Шунинг учун ҳам е-ижро аукцион буйича ушбу ярмаркада тадбиркорларга барча зарур тушунтиришу тавсияларни берилди.

Маълумот учун Гулистон туманида ўтган даврларда бир қатор тадбиркорлар бўш турган бинолардан самарали фоййдаланиб ўз бизнесини йўлга қўйишди.

Мисол учун, Уч Кахрамон СИУда жойлашган бўш турган бинога “Кончи сервис” МЧЖ томонидан 250 миллион сўмдан ортиқ инвестиция киритиш ҳисобига ёзги туйхона хизмати ишга туширилди.

Боёвут СИУда жойлашган собиқ бўш турган бинода “Нурафшон ҳаёт сехри” МЧЖ томонидан 460 миллон сўмдан ортиқ инвестиция киритиш ҳисобига тикувчилик цехи ишга туширилди.

А.Темур СИУ да жойлашган бир неча йиллар бери курилиши тугалланмаган бўш бинога “Мирзаобод Универсал треад” МЧЖ томонидан 4 миллард сўмдан ортиқ киритилган инвестициялар ҳисобига импорт ўрнини босувчи “Иссиқхона қуриш учун ускуналар” ишлаб чиқариш йўлга қуйилиб, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини қўлга киритдилар. Бу ишларнинг натижасида 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Навоий СИУ да жойлашган бир неча йиллардан бери фойдаланилмай турган бўш бинога “Интерншел треад лед” корхонаси томонидан қайта таъмирланиб туйхона ишга туширилди;

Туман марказида жойлашган “Поликилника” биноси “Листи бизнес” МЧЖ томонидан қайта таъмирланиб замонавий клиника ташкил этилди, “Юқумли касалликлар биноси” “Равшан Азамат бирдам” корхонаси томонидан қайта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ишга тушириш арафасида турибди.

Ярмарка доирасида ҳар бир йўналиш бўйича мутасадди идоралар вакиллари ҳам таклиф этилди ва улар томонидан тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди.