June 12, 2020

“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалда

фото: Сирдарё тумани Кенгаши

“Ёшлар ойлиги” доирасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишларида кўмаклашиш, қолаверса вилоят миқёсида қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жойларда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

фото: Сирдарё тумани Кенгаши

Жумладан, Сирдарё туманида ҳам ёшлар ўз имкониятларини қишлоқ хўжалик соҳасида синаб, лойиҳа доирасида туманда яна 70 нафар ёшларга ғалладан бўшаган майдонларда экспорт боб махсулотларни етиштиришни имконияти пайдо бўлди. Туман мутасадди ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида 50 сотих ер майдонига экин экиш ишлари бошлаб юборилди.

фото: Сирдарё тумани Кенгаши

“Айни кунларда бизга ўхшаган ёшларга ер ажратилиши айни муддао бўлди. Ишсизлик сабаб уйда нима қиларимни билмай ўтирувдим. Мана худо хохласа менга ажратилган жойга кузги картошка, сабзи ва мош экмоқчиман, худо хохласа яхшигина даромад оламан” дейди уй бекаси Нилуфар Умарова.

PS:Маълумот учун жорий йилнинг 11 июн куни Сирдарё туман хокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда Истиқбол, Дехконобод, Навоий маҳаллаларида жами 70 нафар ишсиз ёшларга 0,5 гадан ер ажратиб берилди. Жаҳонгир Рахматов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи