Соҳамиз илғори Исмаилов Нодирбек Аширалиевич

Исмаилов Нодирбек Аширалиевич
1981 йил 3 сентябрда Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида таваллуд топган.

Исмаилов Нодирбек Аширалиевич Ўзбекистон миллий универститетида 2000-2004 йиллар тақсил олган бўлиб ўз иш фаолиятини 2005-2009 йилда Хўжалик хисобидаги Сирдарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер тузиш ва топо-геодезия бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

2009-2011 йилда. - Мирзаобод тумани КФЙ ер назоратчиси фаолиятини олиб борган. 2011-2017 йилда Гулистон шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ер кадастри ва топо-геодезия бўлими мутахассиси , Ер кадастри ва топо-геодезия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Давлат ер кадастри бўйича мутахассиси фаолиятини олиб борган бўлиб 2017 йилдан бошлаб Сирдарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бош муҳандиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Исмаилов Нодирбек Аширалиевич ўз иш фаолияти давомида ҳақиқий меҳнатсевар, ўз ишига фидоий, очиқкўнгли, камтарин раҳбар, ходим бўлиб ишлаб келди. Ўтган иш фаолияти даврида соҳага оид қабул қилинган қонун, қарор, фармойишлар асосида иш юритиб келиб, соҳа фаолияти, равнақи учун ўзининг улкан ҳиссаларини қўшиб келмоқда.