Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хамда Молия вазирлиги қарори лойихаси мухокамага қўйилди

Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146- сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
хамда Молия вазирлиги қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор
    ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари
    ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари 2020 йилда 2,321 бараварга индексация қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлигининг
    2019 йил 31 майдаги 5, 13 ва 69-сон “Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 3166, 2019 йил 10 январь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 17.06.2019 й., 24-сон, 445-модда)
    ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.