Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақолалар юзасидан муносабат.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани хокимлиги матбуот котиблиги томонидан расмий муносабат билдирилди. Хабарингиз бор жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида яқин атрофдаги фуқароларнинг уйлари, чорва моллари ҳамда ҳосилларига зарар етган. Айни пайтда уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, аҳоли истиқомати учун ҳозирланмоқда. Шунингдек, туманда янги кўп қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилган.

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 28 хонадон фуқаролар норозичилиги намойиш этилган видео лавҳа тарқалди. Ушбу фуқаролар хонадонлари махсус комиссияни қарори билан яроқсиз деб топилганлиги аниқланиб, ушбу хонадон эгаларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар учун сертификатлар топширилган. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан бузилиш ишлари тўхталиб, ушбу вазият юзасидан махсус комиссия ва вилоят ҳокимлигига маълумот киритилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" Д.К. Ахборот хизмати