February 14, 2020

Бухоро шаҳрида ёшлар билан учрашув.

Бухоро шаҳрида сектор раҳбарлари томонидан ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат рухида тарбиялаш, уларнинг муносиб шарт - шароитларда ўқиши, меҳнат қилиши ва жамиятда ўз ўринларини эгаллашлари, ҳаётда ўз обрўсини ошириши, келажакда уларга қулай шарт - шароитлар яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичига чуқурроқ қириш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Бухоро шахар 3-сектор рахбари томонидан Бухоро Мухандислик технологиялар институтида 13.02.2020 йилда Ёшлар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 19.03.2019 йилда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот – технологиялари, китоб ўқишга қизиқтиришни ошириш бўйича” 5 та муҳим ташабусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган вазифалардан ҳамда 24.01.2020 йилдаги мурожаатномаларида берилган топшириқларнинг ижро этилиши аҳволига қаратилди.
Ўтказилган учрашувда 285 дан ортиқ ёшлар қатнашди ва ёшларимиздан ҳар хил турдаги 7 та мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатлар, жойида сектор штаби ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, 2 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 2 та мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат жараёнда қолдирилди.