Мехнат мухожирлари учун кўрсатмалар
РИАМ "Истиқболли авлод" Наманган вилояти бўлими юристлари 2022йил 3июн куни "Наманган вилояти мехнат мухожирлари учун юридик хизматларидан фойдаланишни таъминлаш ва кенгайтириш, уларнинг хуқуқларини химоя қилиш ва чет мамлакатларда мувофаққиятли иш олиб боришлари учун хуқуқий онгини ошириш" лойихаси юзасидан Чуст туманида жойлашган 1-сонли касб хунар мактабида хуқуқий ахборот тадбири олиб бордилар. Ушбу мактабда мехнат миграциясига чиқиш ниятида бўлган шахсларни ўзлари истаган йўналиш бўйича касбга ўқитилади. Улар ўқишни битиргандан сўнг касбий малакага эга бўлишади.
Сухбат давомида мехнат миграциясига кетаётган инсон авваламбор маълум бир иш малакасига эга бўлиши кетаётган давлатининг тилида сўзлаша олиши ва у ердаги мухожирлар учун қонун қоидалар билан танишиб чиқиши лозимлиги тушунтирилди.