АФВ 2-Қисм
- Ташқарига чиқиб кетаверсанг бўлади. Вақтинг тугади
Даврон секингина ўрнидан туриб бутунлай музлаб қолган қамоқхонанинг камерасидан аста ташқарига чиқди
- Тезликни оширма, агар яна қоидаларни бузсанг бу ерга яна қайтасан,
Даврон Полициячи Оффицерга қараб мийиғида кулдида елкасини бир икки қоқиб қўйди
- Агар дадам бўлмаганида сени қозонинг қайнамас эди. Олган пулларинга рахмат де ақл оргатмасдан менга. - деди Даврон қошларини чимирганча
Пов_Даврон : Бу биринчи мартда 15 суткага қамалишим бўлди, қамалиш мен учун умуман қўрқинчлимас, доим дадам мени вазиятлардан олиб чиқиб кетган мана бу ердан ҳам олиб чиқиб кетди. Мен ёш бола эмасман менга нима қилиш керак эканлиги ҳақида тушунтирилса.
- Ҳужжатларинг расмийлаштирилди сенга маълум бир вақт бириктирилган кечки 8 дан сўнг кўчага чиқмайсан. Биз сени 1 ой шу ҳолатда назорат қиламиз
- Даврон. Ёш бола бўлганингда бу ерда ўтирмас эдинг. Ташқарида сени даданг кутиб турибди. Мен билан эса ўчакишма.
Даврон индамай зах босган коридордан тоғри юриб коча эшиги томон қадамларини катта катта ташлаганча борди.
Пов_Даврон : Қанча ишларим бор, уфф ўқишга ҳам бориш керак 15 кун ичида нималар бўлиб кетди экан мен йўқлигимда
Пов_Даврон : коча эшиги олдида дадам мени жилмайганча кутаётганини кўрдим. Секинлик билан мен хам кулдим аммо ҳеч нима ёқмаётгандек туюларди. Бир оғиз гап ҳам менга ортиқчадек
- Сени кўрадиган кунлар ҳам боракан-ку! Ўзимни шер оғлимдан айланай
-Дада қўйинг. Ҳозир ҳеч нима ёқмаябди
- Даврон, оғлим мана бузоқни югургани сомонхонагача деб бекорга айтишмаган. Майда безориликларингни тугатмасанг охир оқибат мен ҳам сенга ёрдам беролмайман.
- Онанг сенга нималар деганини эсла, сен ҳам ягона фарзандсан, анави уриб майиб қилиб қўйган йигит ҳам ягона фарзанд. Уни ўрнига ўзингни қўй оғлим.
- Онамни менга эслатишни бас қилинг!!!
Даврон бирдан отасига дўқ уриб жахл билан унга қаради
- Сизга қойилман Дада. Ўша ифлосс аёлни мени онам деманг!!! мени онам ўлиб бўлган. Мени тириклайин гўрга тиқиб ўзи ўлиб бўлган!!!
- Ўтмиш ўтди кетди, хозир ўтмиш билан яшаш керакмас.
Даврон ва унинг отаси ўзаро сухбатлашиб тортишиб катта қора рангдаги "Cadillac" русумли машинага чиқиб ўтиришди
- Ўша ўтмиш деганингиз менга ҳали ҳанузгача тасир қилади. Мана ўша ўтмиш туфайли мен жин ургур шу қамоқда 15 сутка чириб ўтириб чиқдим.
- Сен битта гапдан қолишинг керак эди. Эркак дегани ўзини босиб туради Даврон..!
- Эркак?! Дада Эркак бўла туриб менда ғурур бор. Ҳар бир гап эркакга бориб тегади. Ҳох у яқин дўсти бўлсин ҳох бошқаси
- Даврон. Сен биттаю битта оғлимсан, ўша урган дўстинг ҳам бир фарзанд, мен сени қандай яхши кўрсам уни ҳам ота онаси шундай яхши кўради. Бўлди бу дунёда кечиримли бўлишимиз керак, Аллоҳ кечирувчи бандаларни яхши кўради
- Ҳозир Университетинга борамиз у ерда ўқишингни ҳал қилиб кейин шифохонага ўша йигитни олдига борамиз
- Аҳволини билишимиз керак Даврон. Қандай ёрдам керак бўлса беришимиз зарур.
- Дада ўзи дориларига оиласига пул берганингиз етади. Бориб энди кетини ҳам ювиб келасизми?
- Нима қилай? Агар шуларни қилмасам онаси аризани қайтариб олмасди. Сен шуни ўйлаябсанми Даврон? Агар аризани қайтариб олмаганида сенга 3,4 йил ҳукм қилишар эди. Урган йигитингни оёғи бутунлай ишдан чиқган. У юролмаябди. Онаси рахм шавқат қилганига шукур қил.!
- Мен қамалишдан қўрқмайман. Энди гапини ўйлаб гапиради.
Давроннинг отаси бирдан чукур уф тортдидп индамай машинани хайдашда давом этди. Орадан 15 дақиқа вақт ўтиб Давроннинг отаси жилмайганча Давронга қаради
- Бугун аммаларинг келади сени кўргани, мазза қилиб зиёфат базм қиламиз
- Эрта индин келишса ҳам бўларди бугун мен дам олай дегандим
- Мен ҳам шуни ўйлагандим аммо амманг сени кўраман кўраман деб қўймаябди ҳам ишчилар бугунга барча нарсани тайёрлаб қўйишибди
- Аммаларим келса уларни қизлари ҳам келадими?
- Ҳаммаси сени кўрмоқчи экан келадида
Даврон ўйланганча бошини машина ойнасига суяб кўзларини юмди
- Қиз деганинга Даврон, кейинги ой туғулган кунинг эсингдами
- 24 ни қаршилайсан бур паста ўғлим
Дадаси бирданига кулиб Давронга қошларини кўтариб гапирди
Пов_Даврон : Онамнинг отамга қилган хиёнатидан кейин мен қизларга бўлган ишончимни бутунлай йўқотганман, ҳар бир қизда ўша онамнинг ҳислатларини кўраман, ким бўлишидан қатъий назар, онамнинг хиёнати шу қадар чуқур яра қолдирганки мен ҳамма қизларни кўрганимда нафрат уйғотишига сабаб бўлябди, ҳар бир қизда, ҳар бир қизнинг кулгуси, мени ғазабим қўзғаши қоним қайнашига сабабчи бўлади, уйланишни умуман истамайман. Ёлғиз ўтиб кетганим афзалроқ.!
- Дада Севинч билан вақт ўтказиш учун юрганимни биласизку
- Севинчни онаси телефон қилган эди туни кеча, оғлингиз бемалол озодликга чиқса тўй қилайлик дегандай қилгандида оғлим
- Қанақа тўй дада? у қиз билан қилмаган ишим қолмаган. Нима мен енгилтак қизга уйланаманми?
- Оғлим ўзинг юрган ўзинг вадалар бериб уни кўндирган қизку.
- Керакмас, онаси телефон қилса жавобини берворинг, бўйнимга осилиб олмасин.
- Бу мавзуда кейин сухбатлашамиз, Университет келдик.
Даврон лом лум демай машинадан тушдида Университет катта дарвозасига кўз югуртиришни бошлади
Пов_Даврон : Кайфиятим тамоман расво бўлди. Шу Университетга ҳам киришни истамай келдим. Бор истагим ўрнимга бориб ўз краватимда ухлаш, мийяларим оғриб кетябди, менга Севинч уйланиш деб бошимни қотиргандан кўра кайфиятимни кўтарганингиз яхши эди, ҳеч қачон бундай қилмайсиз, бор маъсулятни мени бўйнимга ағдарасиз, ўғлим энди ўзига келябди демайсиз ҳам дада.
Даврон ва Отаси биргаликда Университетга кириб боришди, Даврон атрофни ўқувчи студентларни йўлидан юриб келаётган домлаларни кўз югуртириб синчиклаб қараб кетар эди, улар иккови деканат жойлашган коридорга кириб боришганда Даврон индамай ўша ерда жойлашган ўриндиқларни бирига бориб ўтириб олди
Давроннинг отаси ҳоп дегандай бошини қимирлатдида эшикни бир икки тақиллатиб очиб ичкарига деканат олдига кириб кетди
Пов_Иман : Кутубхонага борганимда ҳеч ким йўқ эди қайтиб Факултетим томон чиқиб кетдим, ҳаво ёмғирли бўлгани учун бироз бошим оғирябди, факултетим томон бордимда ҳеч ким йўқлигини кўрдим ягона бир йигитдан ташқари
Иман секин қўлидаги китобларни ушлаб факултет коридори томон кирганида Даврон унга бош оёқ синчиклаб қаради
Пов_Иман : Қошлари қалин ўткир нигохли бошини ўриндиқга суяб ўтирган бир йигит менга тешиб кетгудек қилиб қаради, индамай бориб унинг рўпарасига ўтирдим
Иман даврондан кўзини узмай унга узоқ тикилиб турар эди
Пов_Иман : Қошлари жуда чиройли экан.. бошқача.. унинг қараши бошқача..
- Даврон ҳаммаси хал бўлди эртадан бемалол ўқишга келаверасан
Даврон Индамай ўрнидан туриб Отасига қараб кулди
- Энди кетамиз, ўқишинг билан муаммо бўлмайди
- Мен машинани ҳайдайман сиз ўзингиз ортимдан чиқарсиз
Пов_Иман : Деканнинг хонасидан катта ёшли кастюмда бит киши чиқди, қўлида бир нечда ҳужжатлар бор эди, у рўпарамда ўриндиқга суяниб ўтирган йигитга гапирди, Даврон.. Даврон дегандай айтдими ёки достон дедими? тушунмай қолдим..
Даврон қўлида машина калитини ўйнаганча Иманга бир қарадида коридордан чиқиб кетди, уни ортидан ҳужжатларни қучоқлаганча отаси чиқиб кетди
Даврон ва Отаси турли хил мавзуларда сухбатлашиб Университетдан бироз узоқроқда жойлашган шифохонага боришди
- Оғлим, чехрангни оч. Ҳаммаси яхши чунарлими
Даврон отасини гапини икки қилмай шифохонага у билан биргаликда кириб кетди. 6 қаватда жойлашган ҳоналарнинг бирига лифт орқали чиқиб аста коридор бўйлаб юра бошлашди
- Урушма, онаси ҳам шу ерда менимча
- Онасининг эркаси, нима ўзини ўзи эплолмас эканми
- Қандай эплайди? Бола бечорани майиб қилиб қўйгансан.
Пов_Даврон : Отам ҳижолатгина бўлиб қандайдир коридор оҳиридаги ҳонанинг эшиги тақиллатди
- Ассалому алейкум, ҳуш келибсиз
ичкаридан катта ёшли қари аёл шошганча эшикни очди
- Мени оғлим анча тузук бўлиб қолдими
- Ҳа Аллоҳга шукур кундан кунга яхши бўлябди, Даврон оғлим сиз ҳам келдингизми
- Ҳа энди дўстику, биласиз булар ҳали ёш, Даврон бор дўстинг билан кўришиб қўй
Оппоқ краватда Давроннинг дўсти қимирлолмай осмондан кўзини узмай ётар эди, турли хил уколлар танасининг ҳар бир ерида жойлашган эди
- Энди Мурод оғлим тузалиб кетса бирга ўқишга боришади, мен бугун Университетга бориб Муродни ҳам шароитини чунтириб ҳал қилиб келдим
- Яхши қилибсиз, сизга қандай рахмат айтишни ҳам билмаябмиз тоғриси, бизга анча ёрдам берябсиз
- Ҳеч қиси йўқ нимадир керак бўлса айтаверинг, бизни бурчимиз ёрдам бериш
Даврон отаси ва Муроднинг онасини сухбатига қарамай аста крават ёнига бориб ўтирди, Мурод Давронни ўтирганини кўриб бирдан типирчилай бошлади
Даврон мийиғинда кулиб Муродни бошидан аста силаб қулоғи томон яқин келдида аста пичирлай бошлади
- яна мени фохишани боласи десанг қараб ўтирмай сўйиб ташлай қоламан увволинг итларга қолади.!
Бу сўзлардан сўнг Муроднинг кўзлари катта катта бўлиб кетди, у бирдан овоз ҳам чиқаролмай онаси томон талпинишни бошлади
- Оғлим тинчликми нимадир бўлдими?!
- Билмадим негадир мени кўриб ҳурсанд бўлиб кетди шекил
Даврон кулганча Муроднинг онасига қараб гапирди, ҳолатни кўрган Давроннинг отаси Давронга ғазаб билан қошларини чимирди
- ҳеч бундай бўлмасдида негадур қаттиқ чўчиб кетди, Мурод оғлим яхшимисан?!