October 10

АВФ 4-ҚИСМ 

АДАШИШ

"Мендан сенга зиён етмайди" деганларнинг бизга етказмаган зарарлари қолмади. "Менинг юрагим кенг" деганларнинг ўзидан итарган ягона инсони биз бўлдик. Бизни энг кўп "Мен жуда таъсирчан бир инсонман" деганларнинг ҳиссизлиги қийнади. "Мен сенсиз яшай олмайман!" деганларнинг бизнинг ўрнимизга қўймаган инсонлари қолмади. "Менга ишонишинг мумкин", деганлардан энг оғир пандларни едик. Бизга ким нимани иддао қилса доим тескариси бўлиб чиқади. Уларнинг сўзлари фақат сўзлигича қолди ва бу бизни ҳануз қийнайди.

———————————————————-

Зайнаб онасига керакли дориларни бердида ўз ҳонасига кириб ўзини краватга ташладида ёстиқларини қучоқлаб кўзларини юмди

- Зайнаб.. мени кўнглимни қаттиқ оғритябсан ундай қилма

- Иман?! Иман сен мени уйимда нима қилябсан?!

- Зайнаб сен яхши қизсан аммо бундай қилма

Иман Зайнабни қўлларини бирдан қўйиб юбордида оҳири йўқ қоп қоронғу ўрмом томон кириб кетди

- Иманн..!!! Иман мени ёлғиз қолдирма..!!! Иман қаерга кетябсан?!

Зайнаб бирдан турган жойида юролмай қолди у Иманнинг ортидан баланд овозда қичқиришни бошлаганда атрофда бўрон у шамоллар кўтарилди

- Мен юролмаябман Иман!!! Илтимос мени бу ерда ташлаб кетма!!!

Зайнаб бор овози билан қичқираётганда бутун танаси қўрқувдан титрар эди, У атрофга қарар аммо ҳеч кимни кўрмасди, тўсатдан Зайнабнинг ортидан баланд овоз янгради

- Мен шу ердаман.

Зайнаб ортига чўчиб кетиб қараганида баланд бўйли оппоқ қора қалин қошли йигит уни қўлларидан маҳкам ушлаб турарди

- Сиз.. сиз.. сиз кимсиз?!

- Мен сиз биланман.. сизни ёлғиз қолдирмайман қўрқманг

Зайнаб бирдан чўчиб уйғониб кетди

- Тушунмадим..

Пов_Зайнаб : Бутун танам қалтираб уйғониб кетдим бир зумга кўзларимни юмган эдим мана нима аҳвол.. тушунмадим тушимда Иман мени ёлғиз ташлаб кетдими?! Астаҳфириллоҳ.. Астаҳфириллоҳ…

Зайнаб аста ҳаракат қилиб ўрнидан турдида бир бурчакга қараб тикилиб қолди

Пов_Зайнаб : Соат милларига қараганимда Аллақачон бомдод вақти бўлган экан, ўрнимдан аста туриб Иманга телефон қилишга қарор қилдим, Бомдод вақти уйғоқ бўлади доим, нега тушимда бундай ғалати нарсани кўрган эканман..

Зайнаб аста қўлига телефонини олиб Иманнинг рақамларини терди

Зайнаб Иманнинг телефонига қўнғироқ қилиши биланоқ узоқ чақириқ бўлмай Иман телефонини кўтариб жавоб берди

- Ҳайирли тонг Зайнаб

- Яхшимисан?!

- Мен яхшиман ўзингчи?

- Яхши деса ҳам бўлади Иман

- Мен ҳам ҳозиргина Намозимни тугатган эдим, тинчликми?!

- Кечаги иш ҳали ҳам ёдингдами Иман

- Зайнаб.. мен ундай нарсаларда гина сақлаб юрмайман биласанку дугонажон

- …

- Мен сени яхши кўрсам оппоғим ундай ҳафагарчилик бўлмайди

- Иман сенга бир саволим борда

- Мен сени эшитябман Зайнаб бемалол гапиравер

- Мендан ҳафа бўлиб мени ташлаб кетмайсана?!

Зайнаб ўйланиб туриб секингина шу мисраларни Иманга айтди

- Зайнаб.. мен сени нега ташлаб кетаман.?

- Ўртамизда нима бўлса ҳам мени ташлаб кетмайсан а Иман?!

- Мен сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман, сен билан манфаат учун дўст бўлмадим Зайнаб, сен мени дугонамсан. Мени синглимданда яқинимсан.

- Ҳаа тушунарли..

- Нима бўлди нега ундай деяпсан?! Айтчи?!

- Шунчаки, ҳаёлимга келиб қолдида Иман

- Сен доим ёмон нарсаларни ўйлайверасан Зайнаб, ҳаммаси яхши бўлади дугонажон

- Яхши бўлар..

- Зайнаб, яхши бўлар деб эмас, бўлади де. Аниқ бўлади. Ҳар бир Воқеанинг ортида Аллоҳнинг бизга олиб қўйган бир неъмати бор, сен шуни тушуняпсанми?!

- …

- Кимдур 18 ёшида яна кимдур 25 ёшида ва бошқалар 40 ёшида синалишлари мумкин, ҳар бир муаммо Аллоҳ томонидан келтирилган бир немат, агар муаммолар бўлмаганида биз Аллоҳ таолони эсламай қўяр эдик тушунябсанми?! У сенга нимадир демоқчи бу қийинчиликлар ортидан, сен яхшилаб ўйлаб кўр

- Иман мен биламан..

- Зайнаб билсанг нега доим ёмон гумонда бўлаверасан?! Ёмон гумон доим рўёбга чиқади. Ҳар бир гумонинг рўёбга чиқади, ўз ҳаётингни ўзинг қийинлаштирма дугонажон, Аллоҳни изнига топшир уни ўзи ҳаммасини қилиб беради сенга

- Ҳмм..

—————————————-

Даврон бирдан Бомдод Намозининг азонининг овози туфайли уйғониб кетди

- Ҳуҳ..

Даврон бирдан чуқур чуқур нафас ола бошлади икки қўли билан икки кўзларини ишқалади

- Нега у қиз мени тушимга кирди..

Пов_Даврон : Мендан кўзини узмаган ўша қиз бугун тушимга кирди.. у туфайли мен уйғониб кетдимми?! Ёки Азоннинг овози туфайлими?!

Даврон аста секин устидаги ёпинчиқни чеккага суриб оёқларини краватдан тушириб ўрнидан турди, ҳонасининг тоғрисидаги деразанинг ортидан келаётган азоннинг овозини бироз тинглаб турди

Пов_Даврон : У қиз менга кулиб қаради.. бамисоли фариштадек эди.. негадур менга қандайдур имо ишора қилгандек бўлди.. мени кимдандур қутқармоқчи эдими.. тушунмадим

- Оғлим?!

Даврон бирдан овоз келган томонга ортига ўгирилиб эшикнинг қия очилганини кўриб қаради

- Дада турдингизми

- Бомдод вақти бўлдику, сендан ҳабар олай десам, нега бундай тикка туриб олдинг

- Ҳа шунчаки, мен ҳам азон овозидан уйғониб кетибман

- Аллоҳ таоло сени намозга чорлаябди ўғлим балки шу сабабдур

- Йўқ.. билмадим дада, ёмон туш кўрдимми тоғриси тушунмаябман

- узоқ турмада юзларингни ювиб покланиб ол, ёмон туш кўрган бўлсанг сувга айт оғлим

Даврон индамай қўлига футболкасини олдида ҳонасида жойлашган ванна томон аста ҳаракатланиб кириб кетди

- 2 ракат намоз ўқисанг осмон узилиб ерга тушмайди, тезроқ ҳаракат қил

- Ҳоп

Даврон ваннага кириб иссиқ сувни очиб қўйдида ўзи футболкасини эшик илгичига илиб ойнага қарай бошлади

- Кимсан ўзи.. мени нимадан ҳимоя қилмоқчи бўлябсан…

Даврон ойнадаги аксига қараб ўзига ўзи гапира бошлади

- Менимча чарчаганимдан бўлса керак.. аммо унинг кўзлари.. унинг нигохи қараши нимадурни ишораси эди.. мен адашмайман. Мен камдан кам туш кўраман аммо у қизни кечагина кўрдим, нега бирдан..

Даврон ювиниб чиқиб бўлиб отасининг айтганини қилиб 2 ракат бомдод намозини ўқиб олди, бироз вақт ўтиб унинг телефонига қўнғироқ келиб тушди

- Севинч..

Даврон телефондаги рақамни кўриб, жавоб ҳам бермай телефонини ўчириб қўйди аммо унинг ортидан қайта қайта ўша рақамдан қўнғироқ бўлаверди

- Жонимга тегдинг !

Даврон Севинчнинг рақамини очиб уни қора рўйхатга солиб қўйди. Ўзи эса краватига қайта жойлашиб кўзларини юмиб ухлаб қолди

"2 соатдан сўнг"

Toshkent Davlat Iqtisodiyoq Universiteti

- Эхей Давронбек, юришингиз оламларни бузади дўстим ўзимни

Давроннинг дўстлари уни кулгу билан қувноқ кайфиятда кутиб олишди

- Достон дўстим яхшимисан

Достон Давронни қаттиқ қучоқлаб сочларидан аста силаб қўйди

- Дўстим ўрнинг жуда ҳам билинди, кўрган кечирганларинг шу бўлсин

- Эркакчиликда бўлиб турар экан Достон

Даврон Достон дўсти ва бошқа йигит курсдошлари билан турганида бирдан Давроннинг ортидан унинг елкасидан ушлаб ортга тортишди

- Тушунмадим.

Даврон ҳайрон ҳолатда ортига ўгирилиб қаради

- Даврон бу Севинч.. у сени эрта тонгдан буён кутади

- Даврон Ака..

Даврон лом лум демай Севинчга жахл билан қараб қўлларини ундан узоқлаштирд

- Достон?! Нега менга эртариқ ҳабар бермадинг?!

- Даврон Ака яхшимисиз

- Севинч менга бир оғиз ҳам гапирма!

- Даврон дўстим сенга телефон қилдик аммо олмадинг телефонингни

Даврон бирдан янада ғазабланиб кетди

- Достон мен сенга буни йўқот деганман.

- Бўлмади.! У менга ҳам скочдай ёпишиб олди

- Даврон Ака нега ундай қилябсиз?! Мени ўзимни ташлаб кетмоқчимисиз?!

- Достон кўзимдан йўқот буни!!!

- Даврон бизни эшит.

Пов_Даврон : Ич ичимдан чуқур ғазаб келди уни кўрганимда, кўришни ҳам гаплашишни ҳам истамайман.! Достоннинг қилган ишини. Агар дадам билса нима бўлади.! Бу қиз ҳаммани олдида мени ер билан битта қилябди

- Даврон ака мени ташлаб кетолмайсиз..!

- Нима?!

- Мен сизни кутдим.! Лоақал менга айтиб қўйсангиз бўлар эди.! мендан ўзингизни олиб қочябсиз. Телефон қилсам кўтармаябсиз. Уйингизгача бордим Даврон. Нега?! Нега бундай қилябсиз мени айбим нима Даврон?!

SEVINCH

Даврон бирдан ғазабландида Севинчни ўзидан туртиб юборди

- Кўзимга кўринма.!

- Даврон тўхта ҳаммасини тинчликда ҳал қилайлик

- Достон мени тинч қўй!!!

Даврон ғазаб билан Институт биносининг чиқиш эшиги томон катта катта қадам ташлаб юриб кетди

Пов_Даврон : Ғазабимни жиловлаш учун ёлғиз қолишим керак, Уни юзини ҳам овозини ҳам эшитишни истамайман..! энг тинч жой кутубхона. Ўша ерда ўзимга келиб олгунимгача ўтираман.

Даврон Институтнинг кутубхонаси томон йўл олди, ўқувчилар сони биринчи бинонинг кутубхонасига кам бўлгани туфайли ўша ерни энг тинч жой деб билди. Икки қўлини чўнтагига солганча ортига қарамай кутубхонага борди

- Достон, Даврон нега бундай бўлиб қолди?!

- Севинч бироз Давронни ёлғиз қолдирганингиз мақул менимча.

- Аммо мен уни севганиман.! Уни ёнида бўлишим зарур

- Севинч сиз мени тушунмаябсиз, Давронни жахли жуда тезлигини биласиз, у яхши кайфиятда келган эди мен унга секин тушунтирмоқчи эдим аммо нега бирдан унга ёпишиб кетдингиз?!

- У мени йигитим!!!

——————————————

Даврон кутубхонага бориб оҳирги қатордаги партага ўтирдида бошини қўйиб кўзларини юмди

- Ҳей сал секинроқ кутубхонадамиз!

Иман ва унинг курсдошлари биргаликда кутубхонага баланд овозда кулганча кириб келишди

- Иман ҳаммаси ўзи сен туфайли сен ҳаммани кулдирябсан

- Менми?! Мен жимгина орангизда кетябманку ахир

- Шахсан мен Зайнабни фикрига қўшиламан Иман секинроқ кулинг

- Ана эшитдингми ҳаттоки Шахбоз ҳам мен томонда

Иманнинг кичик гуруҳи кутубхонага бориб бироз кулиб ҳазиллар қилишди, Иман Давронга аҳамият ҳам бермади Аммо Иманнинг кулгусини эшитган Даврон бирдан бошини кўтариб у томон қаради

- Оқ чойнакга кўк қопқоқми ёки Зайнабнинг қопқоғими?! Топинг.!

- Иманннн!!! Устимдан кулишни бас қил

- Зайнабники бўлса керакда

Гуруҳдошлар баланд овозда кулиб юборишди, Даврон Иманни узоқдан термулиб ҳатти ҳаракатларидан нигохини узмай кузатар эди

- Бу ўша қизми..

Зайнаб бирдан сумкасини олдида кутубхонанинг партасига бориб қўйди

- Бу ўша йигит..

Пов_Зайнаб : Кутубхонанинг оҳирисида мен тушимда кўрган мени қўлларимдан тутган ҳудди ўша йигит ўтирар эди, уни кўришим биланоқ бутун танам музлаб қолди, тилимга бир оғиз сўз ҳам келмади.. карахт аҳволга тушдим..

- Зайнаб нима қилиб турибсан?!

Иман ортига ўгирилиб Зайнабнинг олдига бориб елкасига ҳазиломус ҳолатда туртди

- Зайнаб нега бу ерда турибсан?!

- …

Иман Зайнабнинг нигохлари томон қараганда ўша кеча кўрган йигитни унга қараб турганини кўриб жим бўлиб қолди

Пов_Иман : Бу кеча кўрган йигитку..

Иман Даврондан нигохларини узиб ортига қараб олди, чуқур нафас олдида бармоқларини қисганча курсдошларини ёнига юриб кетди

Пов_Иман : Нега мен уни кўрганимда бошқача ҳиссётларни ҳис қилябман… нега бутун танам қалтираб уни кўрганимда уялиб кетябман.. Эх Худойим мени ўзинг гунохлардан қайтар..! Иман.. Иман ўзингни еғиб ол..

4- Қисм тамом