October 23, 2020

Тошкент шахар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази


Тошкент шахрининг барча туманларидан режа асосида октябр ойи бўйича ўтказилаётган семинар курслари босқима-босқич давом эттириб келиноқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябр куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш хамда бандлигини таьминлаш чора тадбирлари мухокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган масалалар бўйича хам семинар қатнашчиларига дастур бўйича тушунтирилиб уларга янада қанчадан қанча имкониятлар эшиги очилаётганлиги тушунтириб борилмоқда.

Бундай имкониятлардан фойдаланиб банклардан имтиёзли кредитлар олиш имконияти туғилмоқда. Айниқса темир дафтардаги қийналган хотин-қизлар бу курсларда мамнуният билан қатнашишмоқда.