Тошкент шахар хотин- қизлар тадбиркорлик маркази.
"Тадбиркорлик - давр талаби"
Тошкент шахар тадбиркорлик маркази семинар курсларида ўқиб сертификатни қўлга киритган тадбиркор, хунарманд ва амалий саьнат устаси Магдиева Мархоба Эркиновна эндиликда ўз шогирдларига вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида қизларга иш ўргатибгина қолмай, ҳамда момоларимиздан мерос бўлиб қолган каштачилик саьнати билан ошно қилиш, ўзбек миллий каштадўзлик ҳалқ хунармандчилик саьнати энг қадимий турларидан эканлигини ҳалқимиз ўз турмушини гўзал қилиш истаги натижасида юзага келганлигини, кашта кийим кечаклар ва буюмларни безашда қадимдан қўлланиб келина ётганлигини тушинтириб келмоқда.
Кашталардан тикилган сўза, ёстиқ, сумка ва бошқа буюмлар ўзига хос гўзал нафис безаклар ранглар жилоси шогирдларни ўзига жалб қилиб улар беихтиёр тикишни бошлаб юбордилар.