February 19, 2019

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНН ДАН ВОЗ КЕЧИЛАДИ

Яқинларингизга юбориш учун: https://t.me/joinchat/AAAAAE0Gs3_2byOCU_eVaA

  • Ўзбекистонда босқичма-босқич равишда солиқ тўловчининг идентификация рақамидан (ИНН) Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га ўтилади. Бу ҳақида янги имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 14 та сондан ташкил топган бўлиб, у паспортда кўрсатилган бўлади.

Ушбу йилнинг ноябрь ойига қадар ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР рақами бўлиб, унга ИНН, у эга бўлган ер ёки уй жой мулкининг кадастр рақами, пенсия жамғармаси рақами ва бошқа маълумотлар бириктирилган бўлади.

Юқорида қайд этилган ўзгаришлар Ўзбекистонда аҳоли солиқ тўлашда, пенсия олишда, бизнес юритишда ва бошқа муҳим соҳаларда давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш, хизмат сифати, даражаси, қулайлиги ва тезлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қарорда айтилишига кўра, ушбу ўзгаришлар натижасида саолиқ органлариданқарздорлиги йўқлиги, пенсия жамғармалари тўлангани ва бошқа кўплаб маълумотномаларни бекор қилинишига олиб келади.

Шунингдек, фуқаро ва тадбиркорлар нафақат ўзлари рўйхатда турган манзилда, балким республиканинг исталган нуқтасида Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Ундан ташқари кўплаб давлат хизматларини онлайн равишда олиш мумкин бўлади. Онлайн расмийлаштирилга ҳужжатлар учун тўловлар 90% миқдорида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Давлат хизматлари марказлари ягона дарча услубида фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 100 дан ошиб кетди.

@tadbirkoruyjoy