November 6, 2020

Тойлоқ туман Ворсин маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Ворсин МФЙда сайёр қабул

Йиғилишни туман ИИБ бошлиғи Ш.Х.Тоғаев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни кун тартибидаги масала билан таништирди.

Ш.Х.Тоғаев Ворсин МФЙ махалласида истикомат килувчи фукаролар билан ташкил этилган мазкур кўчма сайёр қабулда сектор худудидаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сектор аъзолари ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолилари ташриф буюрганликларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг сектор рахбари томонидан секторда амалга оширилган ишларга тўхталиб, 2020 йилда Ворсин қишлоғида ҳозирги кунда ободонлаштириш, қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги, ушбу қишлоқда маиший хизмат комплекси ташкил қилиш учун ташаббускор тадбиркорлар томонидан ушбу комплексларни қуриши ишларини тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши ҳамда уй боғчалари ташкил қилиш, бундан ташқари келгусида ишлаб чиқариш корхоналарни кўпайтириш, иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш учун амалий ёрдам ва кредитлар ажратилиши масаласида амалий ёрдам кўрсатилишини ва мазкур сайёр қабулнинг ташкил этишдан асосий мақсад аҳоли олдида турган муаммо ва камчиликларни тегишли сектор аъзолари билан биргаликда ўрганиб, қонуний ечимини топишга ҳаракат қилиниши айтиб ўтилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари сектор рахбари ҳамда тегишли ташкилотлари ходимлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, фуқароларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.