Филиалимизга атоқли шоир Фалсафа фанлари номзоди Ҳўшбоқ Раҳим ташриф буюрди

Foto:Qovonchbek

Термиз давлат университети Денов филиалида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларда китоб ўқиш кўникмасини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавитини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ижросини итаъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Жумладан жорий йилнинг 29 октабрь кунида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Маматмуродов, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Н.Хасанова, АРМ ҳодимлари, филиал талабалари ҳамда таклиф этилган меҳмонлар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филалогия фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Т.Турдиев, Фалсафа фанлари номзоди, дотцент, “Деновнома” китобининг муаллифи Ҳушбоқ Раҳим иштирокида Ҳушбоқ Раҳимнинг “Деновнома” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Foto:Quvonchbek

Йиғилиш раиси Р.Маматмуродов “мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси синггари Денов ҳам фахрланса арзигулик шонли ва зафарли ўтмишга эга. Қадимий Чағаниён юрти (Денов)нинг етук сиймолаврининг ҳали-ҳанузгача барҳаётлигининг боиси ҳам улар вақтдан оқилона ва мақсадга мувофиқ фойдалана олганлигидир. Қадим Чағаниён юртида бундай уддабуро сиймолар кўп. Тоштемир Турдиевнинг “Денов тафаккур чароғлари” китобида улардан 21 тасининг ҳаёти ва ижодий фаолиятидан ишончли маълумотлар келтириб ўтилган...”, - дея нутқ сўзлаган бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Т.Турдиев Деновнинг тарихи узоқ минг йилликларга бориб тақалади. Машҳур “Шохнома”га тамал тошини қуйган Дақиқий шу тупроқда яшаб ўтган, Шайх Алоуддин Аттор Валий ҳазратлари шу заминда қўним топган. Денов қурғони, Сайид оталиқ мадрасасаи ҳамда қатор тарихий обидалар мозийдан шохидлик бериб турибди. Бу гўшанинг тупроғи олтин, суви ҳазина. Одамлари эса меҳнат билан ризқ яратиб келган. Таниқли шоир Ҳушбоқ Раҳимнинг ушбу” Деновнома” китобидан Денов, унинг шонли ўтмиши, йиллар силсиласида босиб ўтган тарихий йўли ҳамда захматкаш одамлари ҳақидаги битиклар ўрин олганлиги ҳақида гапирди.

Foto:Quvonchbek

Шундан сўнг Фалсафа фанлари номзоди, доцент,

“Деновнома”

китоби муаллифи, шоир Хушбоқ Раҳим

сўзга чиқиб, Деновнома китоби ҳақида сўз юритди. Денов қадимги шаҳарлардан бири. Ёзма манбаларда XIV аср охирларида “Деҳинав”, яъни

“Янги қишлоқ” маъносида қайд қилинади.

Foto:Quvonchbek

Ёзма манбааларда қайд этилишича тарихий “Денов” ҳам беасос вужудга келмаган, ҳалқи бехудуд, ички ва ташқи таъсирлардан холи, беташвиш бетараққиёт яшамаган. Шоир “Деновнома” китоби шулар хақида унинг “Сурхон-Нашр” нашриёти 2019 йилда нашрдан чиққанлиги хақида гапириб ўтди.

Foto:Quvonchbek

TerDU Denov filialining Telegramdagi rasmiy sahifasi