February 7, 2020

Шеробод туман адлия бўлими томонидан туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди...

Тадбир давомида, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси ҳақида батафсил маўлумот берилиши билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 10 май кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, Одам савдосига қарши кураш, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунинг мазмун-моҳияти тушунтирилиши юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб, ходдимларнинг меҳнат муносабатлари оид берилган саволларига Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат кодекси" асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.