February 18, 2020

"Ер қонунчилиги тарғиботи" ҳамда"Меҳнат ҳуқуқи" ойлиги акциялари доирасида тарғибот тадбирилари давом этмоқда Шеробод туман "Тароқли"маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди...

Жорий йилнинг 18 феврал куни Шеробод туман адлия бўлими томонидан туман ФҲДЁ ва Давлат хизмаилари маркази ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Тароқли” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ер кодекси, Оила кодекси ҳамда Давлат хизматлари агентлигига оид хизматлар юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб 4 турдаги 40 га яқин флаер ва буклетлар тарқатилди...

Шунингдек, 4 нафар фуқаронинг кадастр масаласидаги муаммоси ҳал қилинди ва фуқаро Б.Латиповнинг боғдорчилик учун мўлжалланган ердан ариқ йўқлиги иучун фойдаланмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаатига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг "Сервитут", яъни ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш 173-моддаси орқали ҳуқуқий тушунтириш берилди...