February 26, 2020

Коллеж ўқитувчи ва ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда...

Жорий йилнинг 26 февраль куни Шеробод туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сон ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йил 17 февралдаги 27-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Шеробод туман Педогогика коллежида туман Иқтисодий суди судяси А.Мамараимов, туман фуқаролик суди судяси С.Рахимовлар билан ҳамкорликда ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.

Шуниндек, Иқтисодий суди судяси А.Мамараимов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 18 декабрдаги 390-ум-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон "Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида"ги буйруғининг тегишли бандлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 10 май кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, Одам савдосига қарши кураш,гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга етказиш юзасидан сўзга чиқди ва 4 турдаги 50 га яқин флаер ва буклетлар тарқатилди.

Шу билан бирга, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига судялар билан ҳамкорликда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.