Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш

by TATU Nukus filiali Publikatsiya blogi
Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш

Манбаларда кўрсатилишга кўра, Коррупция атамаси лотинча бузиш, пора эвазига оғдириш деган маънони англатади. Демак Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. 

Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупциячилар жазоланмоқда.

Турли жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 19-апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологияларии университети Нукус филиалидаайнан шу мавзуда тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси катта терговчиси А.Тошов, Мухаммад Ибн Аҳмад Аль-Беруний номидаги ўрта-махсус Ислам билим юрти ўқитувчиси Ж.Искендеров, филиал Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамаловларўз баёнатлари билан иштирок этди ва коррупциянинг пайдо бўлиш босқичлари ва оқибати ҳақида батафсил маьлумотлар, илмий амалий мисоллар келтириб ўтди.

Албатта коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъул ҳисобланади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.

Саламат АВЕЗОВ,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси.

Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ

Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf

Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami

Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги

Davra.uz Ижтимоий тармоғи 

Instagram: ТАТУ Нукус филиали 

Teletype.in: Махсус – ТАТУ Нукус филиали публикация блоги

April 23, 2019
by Саламат Авезов