ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси ғолиби бўлди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун танлов эълон қилган эди.

Мазкур танловда ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари Аллабай Арзиев ва Парахат Нуримовлар ғолиб бўлди.

Яъни, Португалия мамлакатидаги Гуарда университетига малака оширишга Аллабай Арзиев йўлланма олди. Шунингдек, Жанубий Корея мамалакатидаги Сеул Миллий университетига докторантура (PhD) таьлим босқичига Парахат Нуримов ўқишга қабул қилинди.

Ушбу стипендиялар дастури Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил қилинаётган бўлиб, стипендиатлар малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурларини якунлаганларидан сўнг олий таълим муассасаларида фаолият юритишлари талаб қилинади.

Маълумот учун, ғолиблар 2019-йилнинг июль ойидан бошлаб ўз мутахассисликлари бўйича хорижий университетларга юбориш режалаштирилган.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати

Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти

Саламат АВЕЗОВ,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчи бўлими”нинг кабинет мудири, O'zLiDeP аъзоси.

Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ

Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали

@titunf

Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали

@titunfjaslarawqami

Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги

Davra.uz Ижтимоий тармоғи

Instagram: ТАТУ Нукус филиали

Teletype.in: Махсус – ТАТУ Нукус филиали публикация блоги