“Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида акция ташкил этилди

Ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус кенг оммога тарғиб этиш, аҳоли, хабардорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Мўйноқ туманида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида акция ташкил этилди. Акция доирасида 22 та тадбирлар амалга оширилди.

“Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида акцияда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологияларии университети Нукус филиали талабаси “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Давид Қонарбаев ҳам фаол иштирок этди.

Давид Қонарбаев томонидан Мўйноқли ёшларимиз учун “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш мавзусида”маҳорат дарслари ташкил этилди.

– “Маҳорат дарсларида туман ёшлари билан биргаликда замонавий дастурлардан фойдаланган ҳолда Мўйноқ тумани логотипини ишаш босқичлари ўргатилди. Мўйноқли тенгдошларимизнинг ахборот технологиялари соҳасига қизиқиши катта. Буни улар томонидан берилган саволлар орқали англасак бўлади” – дейди, Давид Қонарбаев.

Маьлумот учун, «Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида акция Республикамиз бўйлаб барча туман шаҳарларда давом этади.

Ҳурлиман НУРЖАНОВА,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.

Саламат АВЕЗОВ,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, O'zLiDeP аъзоси.

Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ Нукус филиали

Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ

Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf

Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami

Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги

Davra.uz Ижтимоий тармоғи 

Instagram: ТАТУ Нукус филиали

Teletype.in: Махсус – ТАТУ Нукус филиали публикация блоги