Узун туман адлия бўлими

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Узун тумандаги 13-сонли умумтаълим мактабида туман адлия бўлими, туман хокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ходимлари ҳамда туман ИИБ, 9220-сонли ҳарбий қисм ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилинганлигининг 3-йиллиги муносабати билан ушбу мактабда билим олаётган фаол ва иқтидорли ёшлар билан “Адлия ва ёшлар” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирида юқоридаги Қонуннинг мақсади, аҳамияти ҳамда Қонун билан ёшларга яратилаётган имкониятлар хақида ва "Хуқуқий ахборот" ижтимоий тармоғига уланиш тўғрисида ёшларга тушунтирилди. Ушбу тарғибот тадбирида қатнашчиларга янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилиб, буклет ва флаерлар тарқатилди.