Англияда ишлаш истагида рўйхатдан ўтган фуқаролар диққатига
🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 16 январь куни рўйхатдан ўтган фуқаролар учун 22-27 январь кунлари иш берувчи вакиллари иштирокида танловлар ўтказилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун танловлар Бухоро шаҳрида (Муҳаммад Иқбол кўчаси 10А-уй) ўтказилади.
22 январь соат 9:00 да - Самарқанд вилояти учун
23 январь соат 9:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси учун
23 январь соат 13:00 да - Хоразм вилояти учун
23 январь соат 16:00 да - Навоий вилояти учун
24 январь соат 9:00 да - Сурхондарё вилояти учун
24 январь соат 14:00 да - Қашқадарё вилояти учун
24 январь соат 16:00 да - Бухоро вилояти учун
📍Бухоро шаҳрида ўтказиладиган суҳбат жойи локацияси
Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган номзодлар учун танловлар Тошкент шаҳрида (Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй) ўтказилади.
Танловлар вақти:
25 январь соат 9:00 да - Наманган вилояти учун
25 январь соат 14:00 да - Фарғона вилояти учун
26 январь соат 9:00 да - Андижон вилояти учун
26 январь соат 14:00 да - Сирдарё вилояти учун
27 январь соат 9:00 да - Жиззах вилояти учун
27 январь соат 14:00 да - Тошкент вилояти учун
27 январь соат 16:00 да - Тошкент шаҳри учун
📍Тошкент шаҳрида ўтказиладиган суҳбат жойи локацияси
❗️Эслатма. Номзод хорижга чиқиш паспорти билан келиши шарт ва рўйхатдан ўтмаган фуқаро суҳбатга киритилмайди.