Суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга қарши чора кўрмаган ер эгаси ҳам жазога тортилади!

Бугунги кунда Сурҳондарё вилоятида 1300 гектар суғориладиган ер участкалари ноқонуний равишда бегоналаштирилиши ҳамда эгалланиши натижасида ўзлаштириб олинган.

Бунга жараёнлар айниқса, қонунчиликдаги ушбу бўшлиқдан аксарият ҳолатларда фермер хўжаликлари раҳбарлари фойдаланиб, фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ҳаракат қилаётганлари ачинарлихолдир.

Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида, туман хокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан ҳамкорликда "Ер қонунчилиги тарғиботи" ташкил этилди.

Тадбирда, «Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан 2019 йил 22 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 8 моддадан иборат қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 6 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги такидланди.

Хусусан, тадбир давомида тумандаги 200 га яқин фермер хўжаликлари раҳбарларига бугунги кундаги қонунбузилишлар ва унинг салбий оқибатлари тушунтирилиши билан бир қаторда, бундай ҳуқуқбузарлик учун Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-1-моддаси талаблари ҳамда Жиноят кодекси ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар янада аниқ акс этган янги 197-1-моддаси, яъни, «Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик» деб номланган мазкур моддага кўра, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Зеро, ер умуммиллий бойлик бўлиб унинг ҳар бир қарич қисмида ҳалқимизнинг манфаатлари ётади, унинг бир парчасига ҳиётнат қилиш мисли ватанга хиёнат қилишдек аҳамиятга эгалигини бугун Ўзбекистондаги хар шахс англаши лозим!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!