February 16, 2019

Xayrulla Hamidov

Бухорий бобом

Тушимга киради Бухорий бобом,

Тур дейди, на мунча ухладинг болам.

Жон тикиб тўплаган ҳадисим ўқи,

Шеьр ёзсанг тузукроқ сатрлар тўқи.

Мунча ҳам бўлмасанг аёлингга маст,

Аёлинг паст қилган ҳаёлинга маст.

Тур дейди, ўрнингдан мунча ухлайсан,

Бугун йиғламасанг эрта йиғларсан.

На мунча дунёнинг қулига дўндинг,

Озгина зўрласа индамай кўндинг.

Қўй энди ёт элдан қахрланишни,

Бухорий бобом деб фахрланишди.

Ундан кўра тавсир китобларни тит,

Арзимас матони эгнингдан ирғит.

Расулим, Расулим дейсан-у аммо,

Амалларинг риё, кўзларинг аъмо.

Қандоқ менга сирдош дегайсан Билол,

Тушингда зинолар қилсанг бемалол.

Термизий юртида туғилдим дема,

Ғамдан ташкил дунё, ғамини ема.

Агар ажратмасанг оқ-у қорани,

Ёдлаб ўтирмагин ўттиз порани.

Чиройли сўзларни чиройли сўзлаб,

Чирандин чиқолмай чиройни кўзлаб.

Гулдан ҳайкал битма ўзинга-ўзинг,

Қилган амалинга мос келсин сўзинг.

“Иннамал аьмалу бинния” дебон,

Ҳоҳлаган ишингга қўл урма нодон.

Ушбу ҳадис асли маьноси ўзга,

Сира ҳам мос келмас сен айтган сўзга.

Амалга интилгин ҳадислар ёдла,

Тунлари гуноҳим кўп де-ю додла.

Кўнглинг ҳоҳишини ҳоҳиш демагил,

Фарқи йўқ ҳоҳ гуноҳ, ҳоҳ иш демагил.

Агар болам бўлсанг, бобонгга мос бўл!

Ёлғон тана бўлма озгина рост бўл!

Ҳеч ким кўрмас жойда айлагин тақьво,

Сукунат риёвий, Тақьводан ақьво.

Тушумга киради Бухорий бобом,

Халқимга бир сўзни етказги болам.

Тунов кун қабримга борибди халқим,

Мақсади зиёрат қасдида балким

Турли маросимлар уюштирибди.

Ёшимни фалон деб санаб юрибди.

Йўқ, ҳайхот бу ҳолат динда бидьатдир,

Бидьатсиз яшамак чин саодатдир.

Қабримда муқаддас нарса йўқ асло,

Бу ҳолни хис қилар ҳар ақли расо.

Бу ишлар ўрнига аҳли фаросат,

Гўзал ҳадислардан излар нафосат.

Расули акрамнинг ҳар бир сўзларин,

Шиор айлагай ва суртгай кўзларин.

Гарчи ул зот учун борин берганман,

Пайғамбар қабрига топинмаганман.

Жамий Қудусият Оллоҳга мутлақ,

Бу йўлдан ўзгасин излаган ноҳақ.

Қабримга кўзмунчоқ келганлар тақиб,

Жаҳолат қарига кетган улоқиб.

Халқим Туркий забон истаса жавоб,

Ҳадисни ўқисин менга шу савоб.

Ўткан кунларини айлабон носиҳ,

Сахиҳга эргашса ҳаёти сахиҳ.

Тушумга киради Бухорий бобом,

Кўчада гуллабди ниҳоят бодом.

Тур дейди, болам-а ухладинг кўпам,

Бугун ҳадисга ёт мен ўсган супам.

Бориб ул супамни сидириб қайтгин,

Кам сонли мўьминга саломим айтгин.

Бухоронинг номи “Бу Хоро”миди?!

Мен кўрган шаҳар шу Бухоромиди?!

Ҳадис ёдловчига сиғмаган шаҳар,

Бугун бир ҳадисдан тамом бехабар.

Қизлари яланғоч, эрлари беор,

Ё, ўзгариб кетти илоҳий шиор.

Агар-чи Исломни дардини емаслар,

Бухорий номига ҳақли эмаслар.

Ўзларин Бухорий юртиданмиз деб,

Таништирмасинлар ўзидан кетиб.

Ундан кўра динга бўлсинлар тоьбе,

Илоҳий амрга ҳамиша соме.

Айтган сўзларимга болам амал қил!

Шунда улардан рози бўлгум бил!

Истасалар руҳим бўлишини шот,

Ҳадисга муофиқ кечирсин ҳаёт.

Болам, болагинам Туркистон кезгин,

Абу Абдуллоҳнинг сўзини етказгин.