Газетанинг 47 сонида...

by O'zbekiston adabiyoti va san'ati gazetasi
Газетанинг 47 сонида...


Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган «Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли» мавзуидаги конференцияда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, маҳалла, хотин-қизлар соҳаси фидойилари, педагоглар, психологлар иштирок этди. 

---------------------------------------------------------------


ОДАМ ОДАМНИНГ ҚУЁШИ

Халқимизнинг адабиётга, маънавиятга, китоб мутолаасига эҳтиёжи ортиб бораётгани, ижобий ўзанга бурилгани бизни ғоят қувонтирмоқда. Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли билан ижод аҳли ўртасида ўтказилаётган учрашувлар буни яққол кўрсатиб турибди. Қайдасан, Нукус дея, “Тошкент — Қўнғирот” поездида ана шу хаёллар оғушида ўтирар эканман, ёнимга икки ёш йигитнинг келганини сезмай қолибман. Менга ҳамроҳ бўлганларнинг иккаласи ҳам темир йўл соҳасида ишлаб юрган йигитлар. Малака ошириб қайтишаётган экан. Уларнинг бири кўп китоб ўқиш билан бирга шеър ҳам машқ қиларкан. 

---------------------------------------------------------------


Матбуот “мажбурий обуна” Қурбонига айланмайди

Мана, бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда матбуотга мажбурий обуна ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Аслида бу мунозараларнинг бошланганига кўп йиллар бўлди. Аммо ҳамон  муаммога ечим топилмаяпти. Фикрлар турлича... 

---------------------------------------------------------------


ФРАНЦУЗЧА ЯНГРАГАН ГЎЗАЛ ҚАСИДА

Амин Маалуф ва унинг “Самарқанд” романи ҳақида       

Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги сиёсий ва маданий алоқалар кўп асрлик тарихга эга. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ва Франция қироли Карл VI ўртасидаги ёзишмалар бу алоқаларнинг тарихидан гувоҳ беради. Ўзбекистон мустақилликка эришгач икки давлат ўртасида сиёсий, маданий ва адабий жабҳаларда алоқалар жадал ривож топа бошлади. Тўқсонинчи йиллар бошида ўзбек астроном олими ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, француз адиби ва файласуфи Франсуа Вольтер таваллудининг 300 йиллиги Ўзбекистон ва Францияда кенг нишонланди. Кейинги йилларда ҳам икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётир.

---------------------------------------------------------------


АЙТМАТОВ ФАРЁДИ

Иккинчи жаҳон уруши бошланган ва маҳалламиз клубидаги томга ўрнатилган қора лаппакка ўхшаган, доим — эрта-ю кеч ашулалар, концертлар бериб ётадиган радиокарнайдан Молотов, Сталинларнинг хирқироқ мурожаатлари юраклар ва қулоқларга урушнинг дағдағали ваҳималарини олиб киргандан сўнг бизнинг боғу боғчаларимизда, улкан дарахтлар шохидаги “уйча”ларда кечган болалик ҳаётимиз батамом ўзгариб кетди. Биз булбуллар, тўрғайлар, қумрилар, мусичалар, чумчуқлар, попушаклар, қизилиштонлар эдик: сайрамай қўйдик. 


Ва бошқа бунданда қизиқ мақолаларни ўқишингиз мумкин.

November 17, 2018
by Jasurbek TOJIBOYEV