“Ўзбекнефтгаз”: “Қарши-1” АЁҚШда “Ёзнинг иссиқ кунларида ёнғинни олдини олиш ва ўз вақтида бартараф қилиш” мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди (Фото+видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган 66-сонли “Қарши-1” АЁҚШда корхона ишчи ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Қарши шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Ёзнинг иссиқ кунларида ёнғинни олдини олиш ва ўз вақтида бартараф қилиш” мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.
Унда шохобча ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда масканнинг ишчи-хизматчилари тайёргарлиги, авария ва унинг оқибатиларини бартараф этишдаги ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.
Иштирокчиларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, жабрланганларни қутқариш ва биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби кўрсатилиб, қутқарув хизматларининг ҳамкорликдаги кўникмалари мустаҳкамланди.
Машғулот якунида қатнашчиларга мутахассислар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича зарур тавсиялар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|