Заводлар фаолияти
November 5, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати тўла таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбатида огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу қурилманинг 1-навбати 1985 йилда ишга туширилган. Унинг вазифаси қурилмадан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалашдан иборат. У йиллик 0,8 млрд метр куб регенерация газини қабул қилишга мўлжалланган.

Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати таъмирлашга тўхтатилган даврда қайта ишлаш ҳажмининг қисқаришини олдини олиш учун Бош иншоотдаги қурилмаларнинг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш учун узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 1,6 минг куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Қурилмани таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида унинг барқарор ишлаши таъминланди ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг Myбopaк мaгиcтpaл газ қувурлари бошқармасига узатилаётган газнинг сифат кўрсаткичларини ОʻzDSt-948:2016 талаби даражасига кўтаришга эришилди.

Республикамизда коронавирус пандемияси туфайли карантин режими бўлишига қарамасдан, бошқармада вирус тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларига қатъий амал қилган ҳолда қурилманинг 1-навбатида режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, резервга олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|